Тошкент ислом институтида абитуриентлар тест имтиҳонларини топширишди
1.8.2016 10277

    2016 йил 1 августь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест имтиҳони бўлиб ўтди.. Имтиҳондан олдин институт ректори Уйғун Ғофуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди.
     Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган масъуллар ҳамда абитуриентлар ва ота-оналар томонидан чиққан вакиллар гувоҳлигида имтиҳон саволлари солинган махсус муҳрланган қоп очилди.
    Эрта тонгдан тест синовларидан имтиҳон топшириш учун пухта тайёргарлик кўриб, олийгоҳ остонасига қадам қўйган абитуриентларнинг юз-кўзларидан талаба бўлишга иштиёқлари кучли экани билиниб турибди.
     Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди.
     Эслатиб ўтамиз, тест имтиҳонлари натижаси 2016 йил 3 август куни соат 9:00 да институт эълонлар доскасига осилади.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218891
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47188
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45655
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24753