Талабалар билан ёт ғоялар ва уларга қарши курашиш бўйича учрашув бўлиб ўтди
23.10.2015 3765

   Тошкент кимё-технологиялари институтида ташкил этилган бугунги шиддатли даврнинг энг муҳим мавзуи—“Ёт ғоялар ва уларга қарши курашиш зарурати” номли мулоқотда Олий таълим вазирлиги мутахассислари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
   Таъкидланганидек, ғоя – инсон тафаккурининг маҳсули ва у муайян мақсадни амалга ошириш учун хизмат қилувчи, режалар доирасидаги барча нарса ва ҳодисалар тўғрисида илгари сурилган изчил фикрлар жамланмасидир. Уларнинг жавҳарида тарихий шароит, манзил-макон, дин, асрлар давомида шаклланган анъана ва қадриятлар сингари устунлар бор. Ана шуларни парчалашга қаратилган ва маълум ажнабий фикрлар сингдирилган қарашлар эса ёт ғоялар, дейилади.
   Чиндан ҳам бугунги даврнинг энг хавфли курашлари, мамлакатимиз раҳбари бир неча йиллар аввал башорат қилганидек, мафкура полигонларида жадал кечмоқда. Бу курашлардан ҳеч бир мамлакат четда эмас ва бордию ғафлатга берилса, миллат бор будини ютқизиши турган гап.
    Тошкент кимё-технологиялари институтида бўлиб ўтган мулоқотда эътироф этилганидек ғоялар курашида барча усул ва технологиялар амалда. Терроризм, диний экстремизм, миссионерлик, бузуқлик ва оммавий дидсизлик тарғиботига хизмат қилаётган оммавий маданият сингари ёт ғоялар турли кўринишларда, айниқса ёшлар онгини заҳарламоқда. Бундай мураккаб вазиятда ҳар бир инсон, ўз фуқаролик бурчи нуқтаи назаридан ҳам, ўзлигини унутмаслиги, огоҳ бўлиши, эътиқоди, миллий ғурури ҳамда ўз Ватанига садоқатини сақлаб қолиши керак, дейилди мулоқотда.
   Шунингдек, тадбирда сўз олган мутахассислар қиёфаси тез ўзгариб турувчи ёт мафкуралар тўрига илиниб қолмаслик учун “Ватан равнақи”, “Юрт тинчлиги”, “Халқ фаровонлиги”, “Комил инсон”, “Миллатлараро ҳамжиҳатлик” ва “Диний бағрикенглик” каби ғоялар акс этган миллий мафкурамизни тўғри англаш, мантиқий фикрлашни кучайтириш, билимни юксалтириш, жаҳонда юз бераётган воқеалардан муносиб хулоса чиқариш ҳамда Ватанпарвар бўлиш кераклиги таъкидланди. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217150
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24610