Самарқандлик зиёратчилар Маккаи мукаррамада
17.9.2015 3874

   Жорий йили Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи мусулмон фуқароларимиздан тўрт юз нафари Макка шаҳрида ҳаж ибодатини адо этишга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар.
   Инсон ҳаёти давомида турли мақсадлар ила дунёнинг турли жойларига сафарга чиқади. Ҳар қандай сафарнинг ўзига хос эсда қоларли жиҳатлари бўлади. Аммо ана шундай сафарлар ичида муборак ҳаж сафари руҳий, жисмоний ва молиявий имкониятларни чин ихлос пойдевори устига бирлаштириб икки дунё саодатига эришиш ниятида амалга ошириладиган буюк сафардир. Бундан кўп минг йиллар олдин Иброҳим пайғамбар (а.с.)га Каъбани тиклаш буюрилганида, жонзот юрмайдиган, қуш учиб ўтмайдиган ушбу саҳрога Каъбанинг зиёратига кимлар келаркин деган савол у кишининг кўнгилларидан ўтарди. Аллоҳ томонидан “Каъбани тикланг ва одамларни чақиринг” деган нидо бўлди. Иброҳим (а.с.) ўғиллари Исмоил (а.с.) билан Каъбани тиклашди ва тўрт томонга қараб Каъба зиёратига чақирдилар ҳамда шу ўлкани тинчлиги ва баракасини сўраб дуо қилдилар. Ана ўша даврлардан бери ҳар йили дунёнинг тўрт томонидан мўмин мусулмонлар ҳаж ибодатига, Каъба зиёратига келишади.
    Улар қаторида Жорий йили Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи мусулмон фуқароларимиздан тўрт юз нафари Макка шаҳрида ҳаж ибодатини адо этишга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар.
   Муқаддас Мадина ва Макка шаҳарларида курраи заминнинг жуда кўп мамлакатларидан келган зиёратчиларга кўзингиз тушади. Бироқ, шуларни ичида Ўзбекистонлик зиёратчилар кўзидаги нури, эгнидаги Ўзбекистон байроғи туширилган нимчалари, ўзларини тутишлари, юриш-туришлари билан алоҳида ажралиб турибдилар.
  Ҳа, йиллар давомида юзларини қиблага қаратиб келган отахону анахонларимиз бугунги кунда мамлакатимиз истиқлолининг шарофати туфайли қиблаларини ўз кўзлари билан кўриб турганларидан мамнунлар. Улар Каъбатуллоҳни зиёрат қилар эканлар, асрлар давомида юрт истиқлолини, дин эркинлигини сўраб, бироқ шу муборак неъматларни кўрмай ўтиб кетган аждодларимизни руҳи поклари ҳушнуд бўлишини сўраш билан бир қаторда ҳозирги кунларимизга шукроналар келтириб, бунданда гўзал бўлишини, шунингдек, ҳожиларга шундай имкониятларни яратиб берган юртбошимизни умрлари узоқ бўлишини, Аллоҳ таоло юртимизни турли бало-қазолардан ўз паноҳида асрашини сўраб дуо қилмоқдалар.
   Хожи оталаримиздан бирлари Вохидов Восе отани суҳбатга тортганимизда «мен ҳозир ҳаётимдаги энг эзгу орзуларимга эришиб турибман. Баъзида хурсандчилигимдан шу жараёнлар ўнгимда бўлмоқдами? деб ҳайратга толаман. Худога шукр, ибодатларимизни эмин-эркин амалга ошириш имкониятига эга бўлиб турибмиз. Биз учун барча шароитлар яратилган», деган сўзлар билан қалб туйғуларини изхор этдилар.
   Ҳожи оналаримиздан Нозбуви Темирова эса «фарзандларим мени яхши ниятлар билан ушбу муборак сафарга юборишди. Самарқанддан бошлаб бизга юксак эҳтиром ила дастурхон ёзилиб, оқ фотихалар қуршовида кузатиб юборишди. Самарқанд халқаро аэрапортидан Мадинага учар эканмиз, беихтиёр қалбим ифтиҳорга тўлиб, кўзимга севинч ва ҳаяжон ёшлари келди. Наҳотки тўрт ярим соатда рўйи-заминдан Пайғамбар шаҳарларига етиб келсак... Ҳа, бу кўз ўнгимизда бўлаётган ишлар тарихий, асрларга татигулик савобли ишлардир» деб суҳбатга қўшилдилар. Айниқса, зиёратчилар ўз вилоятларидан келган элликбошиларнинг фидокорона хизмат кўрсатаётганликларини алоҳида таъкидламоқдалар.
     Самарқанд вилояти зиёратчиларининг ҳаж сафарлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.




Зайниддин Эшонқулов /www.religions.uz/ 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217136
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608