Ўзбекистонлик қори Саратов вилояти мусулмонлари билан Рамазон ойини ўтказиб келмоқда
30.6.2016 4447

   2016 йил Россия Федерациясининг Саратов вилояти муфтийси М.Бибарсовнинг Дин ишлари бўйича қўмита номига йўллаган хатига асосан, ўзбекистонлик қори М.Ҳайдаров жорий йил Рамазон ойида таровеҳ намозларини ўтказиб беришлик учун Россиянинг Саратов вилоятига жўнаб кетди.
    Саратов шаҳри марказида Саратов мусулмонлари диний идораси, “Рашида” жоме масжиди, “Шайх Сайид” мадрасаси, “Родник” хотин-қизлар жамоат ташкилоти марказлашган бинода фаолият олиб боради.
    “Рашида” жоме масжидида 6 июнь кунидан бошлаб Рамазон ойи давомида таровеҳ намозларида Қуръони карим бошидан охиригача хатм этилмоқда. Ўтказилган таровеҳ ҳамда жума намозларида ўзбекистонлик қори намозхонларни чиройли Қуръон тиловати билан хушнуд этди.
     Саратов мусулмонлари идораси томонидан мусулмон жамоасини бирлигини сақлаш, соф ислом таълимотларини етказишда олиб борилаётган шу сингари хайрли ишлари бугун ўз ифодасини топиб келаяпти дейилса, муболаға бўлмайди.
     Россия ва Ўзбекистон мусулмонларини бирлаштириб турган тинчликсеварлик, бағрикенглик ва холис эътиқод каби қадриятлар бугунги кунда ҳам ҳамкорлик ришталарининг мустаҳкамлигини таъминлаб келмоқда.
     Саратов вилояти муфтийси М.Бибарсов Рамазон ойида вилоятнинг чекка ҳудудларида жойлашган масжидларга қилган сафари мобайнида М.Ҳайдаров ҳамрохлик қилиб, жойларда таровеҳ намозларини адо этиб, Қуръони карим тиловати ва таровеҳ тасбеҳларини ўқиб бермоқда. Йиғилган намозхонларга Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида маърузалар қилинмоқда.
    Бугунги кунда ўзбекистонлик қориларнинг Россия, АҚШ каби нуфузли давлатларда Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиб келиши катта шараф, катта муваффақиятдир.

 

www.religions.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218891
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47187
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45655
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24752