Олий маҳадда Ислом Каримов хотирасига бағишланган танлов ўтказилди
27.1.2018 4734

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси, унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди.

Мазкур танловда ТИИ талабалари: А.Мавланов, А.Каримов, М.Ҳакимуллаев, А.Раймбердиев, Ф.Иззатиллаев, Э.Анваров, Х.Садиров, М.Махкамов, Ф.Нажмиддинов, З.Олимов, М.Гулматов, Ҳ.Нодиров, Ш.Акбаров, И.Аллаяров, И.Баҳромов, Ш.Халилов, И.Теляков, Б.Нажмиддинов, Ф.Асатуллаев, Ҳ.Тоштемиров, Н.Тожиддинов,  Е.Низаматдинов, Ҳ.Эргашов, М.Махаматхонова, М.Парпиева, К.Мансурова, Ё.Атаджанова, Ҳ.Қурбонова, И.Нурматова М.Ахмедова, Ф.Юсупова, Ф.Комилжоновалар қуйидаги шартлар асосида иштирок этдилар.

 

— Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги;

— Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги;

— стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

— тарихий ҳақиқатга тўғри келиши;

— мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

— илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги;

— юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги;

— мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги;

— мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги;

— мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

 

Танлов ғолиблари 2018 йил 29 январь куни эълон қилинади.

 

 

 

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи  Ў.Собиров

 

muslim.uz

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217637
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649