МУҚАДДАС ДИНИМИЗГА ЮКСАК ЭЪТИБОР
28.1.2016 3748

    Наманган шаҳрида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти (собиқ “Мулла Қирғиз” мадрасаси)нинг янги бинога кўчириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросимда Наманган шаҳри фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари, масжид имом-хатиблари иштирок этдилар.
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўзга чиқиб йиғилганларга ушбу ислом билим юртининг тарихи ҳамда фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Наманган вилоят вакиллиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятидан мадраса биносини янги, замонавий ва барча талабларга жавоб берадиган бинога кўчириш масаласи сўралган эди. Бугун ҳукуматимиз томонидан бу масала ижобий ҳал этилди.
    Муфтий ҳазратлари Наманган шаҳрининг баланд ҳудудида жойлашган, хушҳаво иқлимга эга бўлган ҳамда барча қулайликлари мавжуд “Оромгоҳ” даҳасидан мадраса учун янги мажмуа ажратилганлигини мамнуният билан эълон қилдилар.
    Мазкур мажмуа бир неча бинолардан иборат бўлиб, унда замонавий ўқув биноси, ҳамда барча қулайликларга эга бўлган талабалар турар жойи ҳам мавжуд. Шунингдек, бу ерда ошхона, намозхона, мажлислар зали ҳамда вилоят вакиллиги учун ҳам махсус бинолар мавжуд.
     Янги мажмуанинг ҳудуди 10 гектарга яқин бўлиб, бу ерда 10 мингдан зиёд мевали, 3 мингдан зиёд манзарали дарахт экилган. Вилоятда фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатибларнинг йиғилишлари учун мўлжалланган махсус мажлислар зали, маънавият ва маърифат хоналари, замонавий техник жиҳозлар билан таъминланган ахборот-ресурс марказлари ташкил этилган. Мажмуа замонавий иситиш ва совутиш тизимига эга.
     Бундай улкан мажмуани ташкил этишдан мақсад бу масканни келажакда республикамизнинг диний-маърифий билим марказларидан бирига айлантиришдир. Муфтий ҳазратлари сўзининг охирида Наманган аҳлини ушбу хайрли иш билан муборакбод этиб, бу ўқув юртидан келажакда нафақат юртимизда, балки дунёга машҳур олим ва уламолар чиқишига ишонч билдирдилар.
    Йиғилишда Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маматвали Турғунов сўз олиб, ушбу янгилик Наманган аҳлини жуда қувонтирганлигини таъкидлади. Шунингдек, бунинг натижасида талабаларимиз кўркам, замонавий биноларда таҳсил олишлари, хушманзара жойнинг тоза ҳаволаридан баҳраманд бўлишларини билдириб, бу ҳам бўлса мустақиллигимиз шарофати ҳамда мамлкатимизда виждон эркинлиги таъминланганлигининг амалдаги тасдиғи эканини алоҳида таъкидлади.
    Йиғилишда сўзга чиққан меҳнат фахрийси Боситхон Абдураҳимов ўз хиссиётларини қуйидагича ифодалади: биз кексалар бугунги йиғилишда янги хабарни эшитиб, бағоят хурсанд бўлдик. Чунки талаба ёшларимиз шаҳримизнинг энг боҳаво жойида жойлашган замонавий бинога кўчиб ўтмоқда. Олдинлари бизни фарзандларимиз анча, диққинафас жойда таҳсил олаётгани ташвишга солар эди. Бугунги шод-хуррамлик муҳтарам Президентимизнинг ҳукуматимизнинг ёшларимизга улкан ғамхўрлиги, Наманган тарихида катта ижобий воқеа ҳисобланади. Ҳукуматимиз томонидан муқаддас динимизга кўрсатилган бу эътибор, айниқса ёшларимизнинг билим олишлари учун яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар учун биз чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Йиғилишнинг барча иштирокчилари, жумладан, мадраса раҳбарияти, ўқитувчилари ва талабалари томонидан ҳам билим юртига кўрсатилган катта эътибор ва ғамхўрлик учун чексиз миннатдорликлар билдирилди.
     Ушбу қувончли воқеани оммавий ахборот воситаларида ёритиш, эртанги жума намозида вилоятнинг барча масжидларида намозхонларга етказиш зарурлиги тайинланди.


“Ислом нури” таҳририяти

 

www.muslim.uz

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217879
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 97985
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47011
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 44881
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24671