Мулла Қирғиз ўрта махсус ислом билим юртида учрашув
20.11.2015 3831

   Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мулла Қирғиз ўрта махсус ислом билим юртига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ходими М.Жалилов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратлари ташриф буюрдилар.
    Ташриф чоғида меҳмонлар билан билим юрти ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Тинчлик осойишталик энг олий неъмат” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
    Учрашувни ЎМИнинг Наманган вилояти вакили, билим юрти маънавий ва маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Абдулҳай Турсунов олиб борди.
   Учрашувда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратлари тинчлик осойишталик неъмати, мустақилликдан сўнг Республика раҳбарияти томонидан ёшлар учун яратилаётган шароитлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний ташкилотлар ҳамда ислом билим юртларига берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритдилар.
     Ташриф якунида меҳмонлар билим юрти талабалар турар жойида талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Учрашув ҳамжиҳатлик ва бирдамлик руҳида якунланди.

 

 

www.muslim.uz 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218968
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45674
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758