Муфтий Абдулқуддус Ашарин бошчилигидаги меҳмонлар Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар
16.11.2015 3866

    Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулқуддус Ашарин бошчилигидаги меҳмонлар Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.
    Ташриф чоғида меҳмонлар институт ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Жумладан, институтнинг ўқув жараёни, ахборот ресурс маркази, ётоқхона ва ўқув хоналарида талабаларга яратилган шарт-шароитларни катта қизиқиш билан ўргандилар.
    Меҳмонлар дарс жараёнини бевосита кузатиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
  Танишув жараёнида меҳмонлар талабалар билан очиқ мулоқот олиб бордилар. Талабалар берилган саволларга рус, инглиз, араб тилларида берган жавоблари меҳмонларда катта қизиқиш ўйғотди.
    Ташриф сўнгида талабалар томонидан Қуръони карим тиловати қилинди.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217730
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24659