МАСЖИДЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА
2015 йилнинг 16 октябрь куни Самарқанд вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Зайниддин Эшонқулов вилоятнинг Иштихон туманига ташриф буюриб, у ердаги масжидлар ҳолати ва имом хатибларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Туманнинг марказий масжиди ҳисобланмиш “Иштихон” жоме масжидида бўлиб ўтган йиғилишда тумандаги барча масжид имом-хатиблари қатнашдилар.
Йиғилишда масжидларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг қай даражада йўлга қўйилгани, имом хатибларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки, аҳоли орасида олиб бораётган долзарб йўналишлардаги тушунтириш ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бугунги таҳликали замонда имом-хатиблар огоҳ ва ҳушёр бўлишлари, ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам доимо огоҳликка чорлашлари лозимлиги тўғрисида мисоллар асосида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг “Иштихон” жоме масжидида олиб борилаётган ободончилик ишлари, хусусан, жадал суратда олиб борилаётган янги таҳоратхона қурилиши билан яқиндан танишилди.
Куннинг иккинчи ярмида мазкур шаклдаги йиғилиш Нарпай туманидаги Нақшбандий жоме масжидида тумандаги барча масжид имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтди.
Бунда ҳам олдинги йиғилишда бўлгани каби масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш, банёдкорлик ишлари, бугунги кундаги имомлар зиммасидаги масъулиятлар каби қатор масалалар муҳокама қилинди.