Мадинадан зиёратчиларимиз изҳори
14.9.2015 4184

    Яратгандан фақат эзгуликлар тилаётган кишининг кўнгли ёришади, руҳи енгиллашади, юзларига нур инади. Бундай киши билан суҳбатлашган, ҳатто кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашган одамнинг ҳам кўнгли равшан тортади.
    Шу йил 3 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортидан муборак диёрга – Пайғамбаримиз (алай­ҳис­­­салом) юртларига ҳожи­ларнинг илк карвони­ жўнаб кетган эди. Мадинаи мунавварадагиибодатлар завқидан юз­ларига нур балқиб турган зиёратчиларимизни суҳбатга чорладик. Улар сафартаассуротлари, муборак заминдаги қулай шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб беришди.

 

Ташаккур айтамиз


– Алҳамдулиллаҳ, Мадинаи мунавварадаги муборак амалларни қулай шароитларда бажардик. Дуоларимизда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз бахт-саодати, соғ-саломатлигини сўрадик. Шароитларимиз барча ҳавас қилгулик даражада бўлди. Бизга хизмат кўрсатганларга ташаккур айтамиз. Илоҳи, ҳожиларимиз сони бундан-да кўпайсин, динимизнинг асосий арконларидан бўлган ҳаж амалини адо этиш барчага насиб этсин!

Тошкент вилояти 1-гуруҳи ҳожилари А.Маҳкамов, А.Қурбонов, Т.Нурматов, А.Қунишев, Э.Шомирзаев.

 

Намунали хизмат 

 

– Аллоҳга беадад шукр, риз­қимиз қўшилган экан, мана ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига келдик. Мутасадди раҳбарлардан, ишчи гуруҳи ва элликбошилардан миннатдормиз. Ҳар бир зиёратчи эътиборда, мунтазам холимиздан хабар олиб турилибди. Шифокорлар мурожаатимизни мамнуният билан адо қилишмоқда. Ошпазларимиз тайёрлаган миллий таомларимиз, ўзимизни ҳудди юртдагидек ҳис қилишимизга омил бўлмоқда. Хуллас, бизга жуда намунали хизмат кўрсатилмоқда.

Сурхондарё вилояти зиёратчилари Хамидов Қудрат, Саидов Хуррам, Эшқобилов Исоқ, Усмонов Иброҳим, Пардаев Нурмамат ва бошқалар.

 

Улуғ замин завқи


– Аёлим билан бирга ҳаж ибодатини адо этиш учун келдик, яхши таассуротлар олиб, кўнглимиз нурга тўлмоқда. Динимизнинг бешиги бўлган Мадина шаҳарларидаги тарихий жойларга зиёратга чиқдик. Айниқса, Масжиди Набавийда намозларимизни адо этмоқдамиз. Набий алайҳиссаломнинг ушбу масжидда ўқилган бир ракаат намоз минг ракаатга тенг, деган ҳадисларини эшитиб ибодатларимизни янада кўпайтирдик. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бердик ва қавму қариндошлар, яқинлар томонидан Расулуллоҳга салом айтиш омонат қилиб топширилган эди, уни етказдик.
      Мана шундай муборак масканларни зиёрат қилиш бахтига муяссар бўлганимиз учун Яратганга шукроналар айтмоқдамиз.

Қашқадарё вилояти 1-гуруҳ зиёратчиcи Қаюмов Суюн



Комилжон Бурҳонов ёзиб олди,
Мадина шаҳри

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217115
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608