Имом-хатибларимиз мактаб ўқувчилари билан
Ёшлик инсон умридаги энг нозик давр ҳисобланади. Ушахснинг ҳаёт йўллари чорраҳасида турган пайтидир. Агар ўша чорраҳада яхши йўлга кирса, ўзи, оиласи, қариндошлари, халқи, Ватани учун содиқ фарзандга айланади.
Бу йўл уни дунё ва охират бахтига, саодатига эриштиради. Агар, мазкур чорраҳада ёмон йўлга бурилиб кетса, бунинг акси бўлади. Ҳар бир шахснинг камолоти айнан ёшликдан бошланади.
Ёшликда шаклланиб қолган сифатлар инсонга умр бўйи ҳамроҳ бўлади. Шунинг учун ҳам ёшларнинг одоб-ахлоқли, таълим-тарбиялибўлиб вояга етиши жуда аҳамиятли иш ҳисобланади.
Ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан ёшларни баркамол этиб тарбиялаш, уларни илмли, касб-ҳунарга эга шахс бўлиб шаклланиши билан бир қаторда турли ёмон йўлларга кириб кетиши, жиноят содир этишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
2015 йил 12 октябрь куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Етти чинор” жоме масжиди ва туман бош имом-хатиби Махсудали Қосимов тумандаги 28-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни ва ўз жонига қасд қилишни олдини олиш” мавзуида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда қатнашиб, мавзу юзасидан нутқ сўзлади.
Унда ёшликни ғанимат билиш, бу вақтда бор куч-ғайратни билим олишга сарфлаш, турли беҳуда машғулотлар билан банд бўлмаслик, айниқса, интернет тармоқлари орқали жиноий гуруҳлар, бузуғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш, шунингдек, ўз жонига қасд қилишнинг ҳар қандай кўриниши исломда энг оғир гуноҳлардан эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда мураббий ва ўқитувчилар ҳамда 110 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар иштирок этди.