Ҳожиларнинг миннатдорлик изҳори
11.10.2015 3582

    Ҳожилар миннатдорликларини изҳор этар эканлар, жумладан, Жиззах вилоятидан Тошбеков Эшмат ҳожи ота: “Аввало, биз Яратганга шукр айтамиз. Истиқлол туфайли дин борасида кенг имкониятлар очилди. Ҳаж ибодатини эмин-эркин адо этишимизга кенг шароитлар яратиб берган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга раҳматлар айтамиз. Чунки Юртбошиси одил юрт халқининг ҳаёти фаровон, ибодати комил бўлади. Биз Ўзбекистонимиздан Мадина, Макка шаҳарларига бориб Ҳаж амалларини тўлиқ бажариб қайтдик.
   Тошкентдан жўнаб кетганимиздан, мана, ҳозирда ҳам ҳурмат, эъзоз, турли қулайликларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ишчи гуруҳи, шифокорлар томонидан бизга кўрсатилган хизматлар, ошпазлар тайёрлаб берган мазали таомлари, меҳмонхонадаги шароитлари ва бошқа барча хизматлар учун Президентимиз бошчилигида барча мутасаддиларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳаж амалларини бажаришда яқиндан ёрдам берган ишчи гуруҳи, шифокорлар ва гуруҳимиз раҳбарига алоҳида миннатдорлик билдирамиз. “Кексаларни эъзозлаш йили”да биз қария ҳожиларга берган ёрдамлари жуда ҳам улкан бўлди. Албатта, биз уларнинг ҳақларига дуолар ижобат бўладиган жойларда дуолар қилдик ва яна дуо қиламиз. Юртимизга Яратганнинг ўзи хайр ва баракалар ато этсин”.
      Абдуллаева Улмон ҳожи она: “Ҳурматли юртбошимиз, биз кексаларни эъзозлаб “2015 йил - кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилганидан, шундай тинч ва тобора гуркираб яшнаб бораётган озод ва обод ватанда яшаётганимиз учун қалбимизда фахр ва ғурур туйғусини ҳис этмоқдамиз. Бундай тартиб билан ташкил этилган зиёрат фақат таҳсинга сазовор. Ҳаммаси соат каби интизом ва тартиб билан бажарилди. Ишчи гуруҳининг жойлардаги ҳаракатлари, гуруҳбошиларнинг ибодатларимизга берган аҳамиятлари, шифокорларнинг маҳорати, ошпазларнинг таомлари, ҳаммаси ўз вақтида, жойида бўлди. Ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Юртимиз тинч ва обод бўлсин дея дуолар қиламиз", деб дуо қилдилар.

 

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218703
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98125
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47150
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45578
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24740