Ҳажга тайёргарлик қизғин давом этмоқда
25.8.2015 4560

   Мамлакатимиз истиқлолга эришгандан сўнг турли соҳаларда жуда кўп ижобий натижалар қўлга киритилди. Ҳукуматимиз томонидан бошқа соҳалар каби дин соҳасига ҳам катта имкониятлар яратиб берилди. Хусусан, ҳаж зиёратини намунали ва тартибли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 август кунидаги ПФ-3793-сон Фармонига асосан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.
   Жамоатчилик кенгаши ҳаж ва умра тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларимизга мамлакатимизда ва Саудия Арабистонида қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида фаолият олиб бормоқда. Кенгаш қарорлари асосида ҳаж ва умра тадбирлари ташкил этилмоқда.
   Жорий йилнинг 3-14 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Термиз-Мадина, Наманган-Мадина, ҳамда Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатиш режалаштирилган.
   Жорий йилнинг 28 август куни ҳожилар учун меҳмонхона, тиббий марказ, ошхона ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида 10 нафар ишчи гуруҳи аъзолари Саудия Арабистонига жўнатиш режалаштирилган. Кузатиш ва кутиб олиш тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилади.
    Зиёратчиларга сафар олдидан давлатимиз рамзлари акс эттирилган махсус кийим (камзул) ва сумкалар, “Ҳажнома” китобчаси ва видеотасмалар тақдим этилди. Барча зиёратчилар марказлашган тиббий пунктларида миненгит ва гриппга қарши зардоб билан эмландилар. Саудия Арабистонида ҳаво ҳароратининг юқори даражада бўлиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, шифокорлар гуруҳи томонидан зиёратчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида эслатма ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
    Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган “Жавҳарат ул-Асима”, Макка шаҳрида эса Ҳарамдан 4500-5000 метр узоқликдаги тўрт буржли “Аброж ал-Муҳаммадия” меҳмонхонаси тайёрлаб қўйилган. Ҳар бир хона музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси ҳамда кондиционерлар билан жихозланган. 24 соат давомида замонавий автобусларда зиёратчиларни Макка шаҳридаги харам масжидига ташиш йўлга қўйилади.
   Ўзбекистонлик ҳожилар Мадина шаҳрида 3 кеча - 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 25 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 102 нафар гуруҳ раҳбари, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатади. Зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевиденияси дастурларини томоша қилиш, Ватанимизда бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имкониятлари яратилган.
    27 сентябрь - 8 октябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Самарқанд, Жидда-Термиз Жидда-Наманган, ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича Ватанимизга олиб келиш режалаштирилган.

 

 

www.religions.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217646
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24651