Бухорода “Тинчликни асраш - давр талаби” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди
15.12.2015 3017

      2015 йил 10-11 декабрь кунлари Бухоро вилоятида “Тинчликни асраш - давр талаби” мавзусида тегишли ташкилот ва идораларнинг вакиллари билан йиғилишлар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.
    Жумладан, 10 декабрь куни Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Жондор, Когон, Олот, Ромитан, Пешку, Қоракўл ва Қоровулбозор туманлари мутасадди ташкилот раҳбар-ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
      Мазкур йиғилишда “Мамлакатимизда диний экстремизм ва ҳалқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари”, “Ислом - тинчлик дини”, “Тинчликни асраш ва тарғиб қилиш долзарб вазифа” мавзуларида маърузалар қилинди.
     Уларда Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда эришаётган ютуқлари, ижтимоий-иқтисодий, маънавий соҳаларда, шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларнинг минтақадаги давлатлар ва мамлакатимизга таъсири, ёшлар онгини эгаллашга қаратилган маънавий таҳдидлар, жумладан, диний экстремизм, ақидапарастлик, миссионерлик ва “оммавий маданият” каби иллатлар тарқалишининг салбий оқибатлари, бу борада таълим соҳаси, ёшлар масалалари билан шуғулланувчи ташкилот ва идоралар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла ва жамоатчилик вакилларининг олдида турган долзарб вазифалар борасида сўз юритилди.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217225
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24617