АҚШ ислом жамияти ташкилоти раҳбари Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида бўлди
21.10.2016 4212

   Жорий йилнинг 20 октябрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига АҚШ ислом жамияти ташкилоти раҳбари Арслон Сулаймон бошчилигида мехмонлар ташриф буюришди. Мехмонларни билим юрти мудири М. Нўъмонов қабул қилиб, мадраса тарихи ва фаолияти ҳақида гапириб берди. Улар билим юрти қабристони, ўқув машғулотлари ва билим юрти кутубхонасини кўздан кечирдилар. Шундан сўнг мартабали мехмонлар билан учрашув ўтказилди.
   АҚШ ислом жамияти ташкилоти раҳбари Арслон Сулаймон суҳбат аввалида Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида яратилган шароитлар, дарс жараёни, кутубхона, талабалар билан учрашув ҳақидаги таассуротларини гапириб, билим юрти маъмуриятига миннатдорчилигини билдирди ва Америка Қўшма штатлари мусулмонлари номидан салом етказди.
    Ўзбекистонга ташриф буюришидан асосий мақсади Тошкентда бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш ва Ўзбекистон Республикасининг турли жойларида яшовчи мусулмонлар билан учрашув экани ҳақида гапирди. Шундан сўнг билим юрти мудири М. Нўъмонов мехмонларни билим юртига ташрифи билан қутлаб Ўзбекистон кўп миллатли ва диний бағрикенглик диёри эканини, унда мусулмонлар учун яратилган шароитлар, ўз фаолиятини олиб бораётган диний конфессиялар, буюк аждодларимиз ҳақида гапирди. Учрашув давомида билим юрти талабалари Ўзбекистонда динга берилган эътибор, билим юртида яратилган шарт шароитлар тўғрисида инглиз тилида гапириб беришди.
    Сўнгра, мехмон Арслон Сулаймон талабаларнинг инглиз тилида равон гапиришларидан хурсанд бўлганини, хозир уларнинг вақти келгани, ҳоҳласалар АҚШда таълим олишлари учун шароитлар борлиги, у ерда албатта дўстлар топилишини айтди. Шу билан бирга “Ўзбекистон мусулмонлари ва шу жумладан сизлар билан бирга ҳамкорлик қилишдан хурсандман. Ўйлайманки бу ҳамкорлик кенг кўламда давом этади” дея таъкидлади.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217353
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24628