Анонс. "Ҳидоят сари" кўрсатуви
17.3.2016 4257

     Атрофимизда рўй бераётган табиат ва манзараларнинг янгиланиб,яшнаб, ўзгариб туриши Аллоҳ таолони танитувчи, улуғ Зот томонидан берилган неъматларни қадрига етиб, шукронасини қилишга ундагувчи далиллар деб айтсак асло хато бўлмайди.
     "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилиб бориладиган диний-маърифий йўналишдаги "Ҳидоят сари" кўрсатувининг 18 март (Жума) кунидаги сони ҳам "Янгиланиш ва яшариш айёми" мавзусига бағишланади. Кўрсатувда бошловчи - Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳамда Тошкент шаҳридаги "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов, "Исломобод" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ Йўлдошев, "Оқилон" жоме масжиди имом-хатиби Исомиддин Аҳроров ва Тошкент вилоятидаги "Нурул ислом" жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқов Оқилжонлар динимизда поклик ва ободлик, кўчат экиб, боғ яратишнинг юксак ажру-мукофотлари ҳақидаги мавзуга доир маърузалари билан иштирок этадилар.
     Кўрсатув 18.03.2016й. (Жума) куни соат 18:55 ҳамда такроран 21.03.2016й. (Душанба) куни соат 14:15 да "Ўзбекистон" телеканлида эфирга узатилади. Кўрсатувни ўтказиб юборманг.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219008
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98191
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47201
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45695
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24759