Мустақиллик берган неъмат
22.3.2016 4272

    Умра – 2016 йил мавсуми айни қизғин паллада бормоқда. Зиёратчиларимиз ушбу ибодатни адо этиб бўлиб, эндиликда ўз таассуротлари билан ўртоқлашмоқдалар. Шундай зиёратчилардан бири Қашқадарё 2-гуруҳидан Ўзбекистон журналистлари аъзоси, меҳнат фаҳрийси Марям Мамаюсупова ўз таассуротларини қуйидагича баён этди:
     “Мана бир неча кундирки, биз Ўзбекистон Республикасидан Умра зиёратига келган ҳожиларнинг қалбидаги қувончни, шукроналикни таърифлашга тил ожиз, сўзлар гўёки рангсиз. Мадина ва Макка шаҳрида бизга яратилган шарт-шароитлар, зиёратларни бекаму-кўст адо этиш учун яратилган кенг имкониятлар, миллий таомлар, энг муҳими бошқа миллат ва элатларда кам учрайдиган ширин лутф, силаи-раҳм туйғулари қалбларимизда фараҳбахш ҳисларни уйғотиб юборди. Негаки, қайга борсак улуғ бобокалонимиз Имом Бухорийнинг табаррук номларини тилга олишар, Ўзбекистоннинг жаннатмакон юрт эканлиги, халқи осуда, фаровон, тўкин-сочин ҳаёт кечираётганлиги, буларнинг барчаси истиқлол берган беқиёс неъматлар эканлигига ҳавас кўзи билан боқишарди.
      Мен бир ўзбек аёли сифатида, оналар тимсолида кўзда севинч ёшлари билан Каъбани тавоф қилар эканман менга ва бошқа юртдошларимга шундай шароитни яратиб берган муҳтарам Президентимиз ва бу каби зиёратни ташкиллаштиришга бевосита масъул бўлган барча мутасадди ташкилотларга чексиз эҳтиромимни изҳор этмоқчиман. Дарҳақиқат қалблар тубида ётган армонларимиз ушалди.
     Ватан-саждагоҳ, Ватанни севиш эса иймондандур. Ҳар қарич замини кўзимизга тўтиё бўлган азиз юртимиз тинч, хонадонларимиз обод, халқимиз фаровон, ютаётган ҳаволаримиз эса ку-қувват ва шифо бўлсин. Ўзбекистон кенг имкониятлар диёри, сен билан фаҳрланаман жонажон юртим. раҳмат

 

Ҳурмат билан, Қашқадарё 2- гуруҳ зиёратчиси Марям Мамаюсупова

 

www.religions.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219049
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98195
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45713
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24759