Матбуот марказида йиғилиш
Жорий йил 22 сентябрь куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот матказида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳудудидаги мавжуд жоме масжидлари имом хатиблари, туман ички ишлар бўлимининг мутасадди вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ва бир қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда сўз олган туман ҳокими иштирокчиларни яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан қутлади ва Президентимизнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ги Қарорини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг мазкур қарорга мувофиқ, қилиниши керак бўлган вазифалар юзасидан бир қатор чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Хусусан, қурбон ҳайити намозини адо этиш учун намозхонларга барча қулайликларни яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор кўрсатмалар, шунингдек, байрам муносабати билан ҳар бир маҳалла ва муассасаларда ҳашар уюштириш бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.
Анжуманда Қурбон ҳайитини кўтаринки руҳда қарши олиш, унга юқори савияда тараддуд кўришлик кераклиги таъкидланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.