Бутун дунёдан Ҳаж амалларини бажариш учун тўпланган зиёратчилар Арафа водийсида жам бўлиб турибдилар.
Бугун Қурбон ҳайити куни арафасида бутун дунёдан Ҳаж амалларини бажариш учун тўпланган зиёратчилар Арафа водийсида жам бўлиб турибдилар. Саҳардан қуёш ботганга қадар бизнинг зиёратчиларимиз ҳам қўлларини Юрт тинчлиги ва равнақи, оилаларимиз бахт-саодати, халқимиз фаровонлигини тилаб дуога очиб турибдилар. Бу улуғ кунда дуолар ижобат бўладиган ғанимат вақтни фақат қалб тубида ётган тилакларини тилларига тушириб Яратгандан сўрамоқдалар. Зеро, Арафотда туриш Ҳаж амалларининг асосийларидан ҳисобланади.
Арафот водийсида туриб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ўзбекистонлик ҳожиларимизга Ҳаж, унинг фазилатлари, амаллари тўғрисида батафсил сўзлаб беради. Шунингдек, бугунги кунда дунёга тинчлик барқарорлиги учун Яратгандан дуоларга жамоат бўлиб қўл очишади.
Зиёратчилармиз Арафот водийсидан Муздалифага тушиб, шайтонга отиладиган тошларни йиғишади. Бир оз дам олганларидан сўнг яна Мино водийсига қайтиб, эртанги кунларини қорбонлик сўйилгандан сўнг соч олиб эҳромдан чиқишади, ҳамда тош отиш амалини билан машғул бўлишади. Шунингдек, ҳайитнинг иккинчи ва учинчи кунлари ҳам шайтонга тош отилгандан сўнг Ҳаж амалларини ниҳоясига етказиб, учинчи куни меҳмонхонага қайтиб келишади.