ЯНГИ ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
1.8.2015 4236

    2015 йил 27 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллигида яқинда имом-хатиб ва ноиб-имом вазифасига тайинланган 35 нафар ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди деб, хабар беради www.muslim.uz
    Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Нуриддинхон Исламов сўзга чиқиб, имомликнинг фазилати, меҳроб Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллолоҳу алайҳи ва салламдан қолган мерос экани, бу меросга муносиб ворис бўлишга интилиш, ҳаракат қилиш лозимлигини айтиб ўтди. Ҳамда масжидларни тоза-озода тутиш, ободончилик, бунёдкорлик ишларини муттасил амалга ошириб бориш кераклигини таъкидлади.
    Шунингдек, йиғилишда диний таълим муассасаларини яқинда тугатган ёш ходимлар ҳам иштирок этдилар. Вилоят бош имом-хатиби ўз нутқида, ёш имом-хатиб ва имом-ноибларга алоҳида урғу бериб, улар бизнинг келажагимиз эканини, улар билан илм ва тажриба алмашиб, янги меҳроб меросхўрларини доимо қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтди.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217022
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24596