Венгрия мигрантлардан ҳимоя қилувчи девор қурди
29.4.2017 3151

   Венгрияда иккинчи ҳимоя девори ҳам қуриб битирилди. Ҳукумат ноқонуний мигрантларнинг кириб келишини тартибга солиш мақсадида иккинчи деворнинг қурилиши якунлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Бош вазир Виктор Орбан хабар берди.

   Унинг сўзларига кўра, Сербия билан чегарага қурилган деворнинг умумий узунлиги 155 км. Баландлиги 3 метр. «Девор ҳар қандай одамлар оқимини тўсади», дейди Орбан.

   Эслатиб ўтамиз. Будапешт бир неча бор Европа иттифоқининг қочоқларни қабул қилиш ҳақидаги режага қаршилик билдирган ва буни “Венгрия давлат суверенитетининг бузилиши”, деб баҳолаб, чегаралардаги ҳавфсизликни кучайтирган эди.

   

    Islam-today

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217542
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24638