Татаристон аҳлоқ тузатиш колониясида Рамазон муносабати билан мусулмон маҳбусларга имкониятлар яратилди
Куни кеча Татаристон муфтийси Қозондаги 2-аҳлоқ тузатиш колониясига ташриф буюрди. Комил ҳазрат Самигуллин колония қошидаги “Қосим” масжидида махбуслар билан учрашди ва жамоат билан пешин намозини ўқиди. Намоздан сўнг муфтий махбуслар билан Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Маълумки, “Қосим” масжидига 50 дан ортиқ мусулмон маҳбуслар қатнашади. Рамазон ойида колонияда рўза тутувчи махбуслар учун махсус овқатланиш тартиби ўрнатилган бўлиб, унга кўра махбусларга сахарлик ва ифторлик вақтида егуликлар тарқатилади.
Рамазон ойи муносабати бидан Татаристон мусулмонлари диний идораси махбуслар учун 200 кг қуруқ мева: хурмо, анжир ва ўрик меваларини ҳадя қилишди.