Суриялик болакайлар Ливандаги мактабларга қатнайди
24.1.2017 3431

   180 мингдан зиёд сурияликлар болалар ҳозирда Ливан ҳудудида ва улар мактабга чиқишлари, таълим олишлари керак. Бу ҳақида ЮНИСЕФ хабар берди.
    Халқаро болалар ташкилоти хабарига кўра, ҳозирда 187 минг бола таълимдан узилиб қолган. “Айни пайтда минглаб болалар, жумладан мактаб ёшига етмаганлар ҳам, заводларда, қишлоқ хўжалиги ва кўчаларда ишлашга мажбур бўлмоқда”, дейилади ЮНИСЕФ маърузасида.
    “Суриялик болалар камбағаллик, ижтимоий изоляция ва тил борасидаги муаммолар сабаб, таълим олишда бебахра. Натижада, ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум, эрта никоҳ ва оғир меҳнат балоларига маҳкум бутун бир бошли авлод шаклланмоқда”, дейди ЮНИСЕФнинг Ливандаги вакили Таня Чаписат. Қайд этиш керакки, ҳозирда Ливанда 1,2 миллионга яқин суриялик қочоқ истиқомат қилмоқда.

 

Islam-today

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217259
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24619