ШАЙХ МУҲАММАД АВВОМА ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТДАГИ ЗИЁРАТГОҲЛАРГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
28.9.2018 2558

Аввал хабар берганимиздек, Ислом дунёсининг машҳур олими Шайх Муҳаммад Аввоманинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.
Бугун 25 сентябрь куни муҳаддис олим Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари бошчилигидаги меҳмонлар Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” қабристонига келиб, марҳум устозимиз фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қабрларини зиёрат қилдилар.

Сўнгра меҳмонлар Қорасарой кўчасининг Ҳастимом мажмуасига бориб, у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини зиёрат қилдилар.

Кейин Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллонинг қабрларини ҳам зиёрат қилдилар. Зиёрат асносида Шайх ҳазратлари ўзларининг “Маолими иршодийя ли толиби илм” асарларидан Қаффоли Шоший ҳазратларининг талаби илмни бошлашларига сабаб бўлган қиссани ўқиб, ундан олинадиган ибратларни зиёратчиларга сўзлаб бердилар.
Навбатдаги ташриф манзили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти бўлди. Ташриф давомида ўқув юрти мадаррис ва талабалари билан илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилди. Учрашувда илми толибларга талаби илм борасида қимматли маслаҳат ҳамда кўрсатмалар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазрат билан учрашдилар.




Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217490
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24634