Саудия Арабистони қироли Маккадаги бахтсиз воқеа рўй берган ҳудудга ташриф буюрди
13.9.2015 6314

    Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз Ол Сауд 11 сентябрь куни қурилиш крани қулаши оқибати 100дан ортиқ зиёратчилар ҳалок бўлган жой, Макка шаҳридаги "Ҳарам" масжидига ташриф буюрди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берган.
   Хабарда айтилишича, Саудия қироли ушбу бахтсиз воқеа туфайли жароҳатланганлар ётқизилган шифохонага келган ва ҳодиса бўйича олиб борилаётган тергов жараёни билан танишди. Дастлабки хабарларда бу фожиага кучли шамол сабаб бўлгани айтилган, аммо ҳали ҳукумат бу борада расмий баёнот бермаган.
   Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Ал-Ҳаром масжиди устига ҳудудда давом этаётган кучли шамол туфайли қурилиш крани қулаб тушди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида 107 киши ҳалок бўлган ва 238 киши жароҳатланган.
   Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати ҳам Макка шаҳрида юз берган бахтсиз воқеа вақтида ўзбекистонлик зиёратчилар жабр кўрмагани ҳақида маълум қилганди.
   Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ: Маккадаги бахтсиз воқеа туфайли ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини айтди. Ушбу фожиа туфайли ҳалок бўлган зиёратчилар номсиз қабрларда дафн қилинади.

 

www.kun.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218740
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98142
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47159
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45608
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24742