Саудия валиаҳд шаҳзодаси Ҳажга ҳозирликларни текширмоқда
Саудия валиаҳд шаҳзодаси, ички ишлар вазири ва Олий Ҳаж қўмитаси раиси Муҳаммад бин Наиф жорий йилда Ҳаж мавсумини ўтказиш режасининг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни назорат қилди. Текширув жараёнини у билан биргаликда Марказий Ҳаж қўмитаси раиси, Макка ҳокими Ҳолид бин Файсал ҳам олиб борди. Бу ҳақда Arabnews портали хабар бермоқда.
Шунингдек, инспекцияда Олий ва Марказий Ҳаж қўмитаси аъзолари, миллий гвардия вазири шаҳзода Митеб бин Абдулла бин Абдулазиз, унинг Ғарбий сектор бўйича ўринбосари шаҳзода доктор Ҳолид бин Файсал бин Туркий, Мадина вилояти ҳокими шаҳзода Файсал бин Салмонлар иштирок этишди.