Қуддусдаги Ал-Акса масжидида мусулмонлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув содир бўлди
13.9.2015 4046

    Бугун, 13 сентябрь куни Қуддус шаҳридаги Ал-Акса масжидида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув содир бўлди. Jerusalem Post газетасида ёзилишича, тартибсизлик иштирокчилари масжид ичида баррикада ҳосил қилишган ва полициячиларга тош ҳамда петардалар улоқтиришган. Воқеа жойига махсус бўлинмалар жўнатилган. Ибодатхона жойлашган ҳудудга ўтиш йўли вақтинча ёпиб қўйилган.
   Бир қанча вақт ўтиб, Исроил жамоат хавфсизлиги вазирлигининг журналистларга маълум қилишича, тартибсизликлар бартараф этилиб, масжид фаолияти қайтадан йўлга қўйилган.
   Қайд қилинишича, ушбу тартибсизлик исроилликлар учун янги йил байрами куни бошланиши арафасида бир неча соат давомида бўлиб ўтди. Франс Пресс агентлиги маълумотига кўра, бу тартибсизликни бартараф этиш жараёнида ҳибсга олинганлар бор.
   Бир неча кун олдин Исроил Мудофаа вазири Моше Яалон мусулмонларнинг иккита гуруҳини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарганди. Бу гуруҳлар яҳудийларнинг масжидга киришига тўсқинлик қилганди.

 

www.kun.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218796
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98147
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47167
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45621
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24744