Мусулмон йигит 17 нафар одамни оловдан қутқариб қолди
27 ёшлик саудиялик Аҳмад Авад Анзи (Саудия қиролининг Ҳолид шифохонаси қўриқчиси) ёнғин содир бўлган чоғда 17 нафар инсоннинг ҳаётини қутқариб қолди, деб хабар беради Al Arabiya.
"Клиникада ёнғин бошлангани ҳақидаги хабар келиб тушган чоғда ҳамкасблар билан бирга тезда воқеа жойига етиб бордик. Бино ичи тутунга тўлиб бўлганди. Шерикларимга ёнғин ўчириш хизматини чақиришларини айтдим. Бироқ қутақарувчиларни кутиб туришга вақт йўқ эди. Чунки ичкарида аёллар ва болалар бор эди. Шартта кўйлакни ечиб, оғзимга боғладим ва ичкарига кириб, барча эшикларни очиб, одамларни ёнғиндан хабардор қилиб чиқдим,”- деди қўриқчи.
Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Барча одамлар ташқарига олиб чиқилган чоғда яна бир шифокор аёл ўз хонасида қолиб кетгани маълум бўлади. Аҳмад вақтни қўлдан бой бермай, ёнғин бўлаётган бинога ўзини уради ва аёлни ўз хонасидан топади. Бу пайтда аёл тутундан бўғилиб, хушини йўқотган эди.
Бу ёнғинда қаҳрамон посбоннинг ўзи ҳам тутундан заҳарланган ва шифохонага ётқизилган.