Мадинада қадимий масжидлар қайта таъмирланади
19.10.2016 3889

    Ислом оламида Маккаи мукаррамадан сўнг иккинчи муқаддас шаҳар Мадинада яқин кунларда жами тарихий масжидларда қайта қуриш ишлари олиб борилади. Реконструкция режаси Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз томонидан маъқулланган. Шуни таъкидлаш лозимки, Мадина шаҳридаги масжидларни қайта таъмирдан чиқазиш қиролликдаги барча масжидларни тиклаш дастурининг бир қисмидир.

      Ушбу дастурга мувофиқ, мамлакатдаги юздан ортиқ мусулмон ибодатхоналари қайта таъмирланади. Ушбу қайта таъмирлаш ишларига мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Бунинг учун Саудия Арабистони қироллиги ҳокимияти махсус хайрия фондини ташкил этган.

     “Биздаги маълумотларга кўра, бугун Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳароба масжидлар мингдан ортиқни ташкил этади. Бизнингча, бу мақбул ҳолат эмас”, деб таъкидлайди Саудиянинг Туризм ва миллий мерос масалалари бўйича комиссияси президенти шаҳзода Султон бин Салмон.

 

Манба: www.ziyo.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217704
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24656