Криштиану Роналду суриялик болалар ҳақида нима деди?
2.2.2017 4823

   Португалия миллий терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” футбол клуби аъзоси Криштиану Роналдунинг Суриялик болаларга йўллаган видеомурожаати интернетда жуда катта шов-шув кўтарди.
     Турли ижтимоий тармоқларда мазкур видеони 15 миллион интернет-фойдаланувчиси томоша қилган ва 2 миллион одам “лайк” (“ёқди”) тугмасини босган. Эслатиб ўтамиз, машҳур футболчи урушда жабр чеккан Ҳалаб ва суриялик бошқа болаларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича дастурга қўшилган эди.
    Роналду “Болаларни қутқарамиз” дастури учун тайёрланган видеомурожаатда суриялик болакайларни ҳақиқий қаҳрамонлар, деб атади. “Биз биламиз, сизлар қаттиқ жабр кўраяпсизлар. Мен—машҳур футболчиман, аммо айнан сиз ҳақиқий қаҳрамонсиз! Ишонишдан тўхтаманг. Бутун дунё сиз билан. Ёдимиздасиз ва сиз ҳақингизда қайғурамиз. Мен сизлар билан”, дейди Криштиану Роналду.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217258
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24618