Канадада “Исломни танитишга оид кўчма бекат” лойиҳаси иш бошлади
21.7.2016 4201

    Канадада Ислом ва мусулмонлар ҳақида шаклланган нотўғри тасаввурларга барҳам бериш мақсадида “Исломни танитишга оид кўчма бекат” лойиҳаси иш бошлади. Мазкур лойиҳага дунёнинг турли давлатларидан олти нафар етук мусулмон олимлари жалб қилинган. Улар Канада бўйлаб 40 кунлик сафарда бўлишди. Улар ўз сафарларини Сант Жунз шаҳридан бошлаб, Виктория шаҳрида якунлашди.
     Олимлардан бири Фарҳод Ғаффорнинг маълум қилишича, Канада шаҳарлари бўйлаб қилинган сафар “Барчани яхши кўриш, ҳеч кишини ёмон кўрмаслик, аслида Ислом шунга чақиради” шиори остида бўлиб ўтди. Шу орқали, Ислом дининг асл моҳияти Канада халқига етказилди.
    Яқинда исломни қабул қилган лойиҳа ташкилотчиларидан бири Жеймс Сенклернинг айтишича, Исломни нотўғри тушуниш, бу дин билан терроризм ўртасида боғлиқликнинг мавжудлиги борасидаги нотўғри мафкуранинг пайдо бўлишига олиб келмоқда, ваҳоланки, мусулмонлар тинчликни севувчи, бошқаларга зарар етказишдан батамом узоқ инсонлардир.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218899
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754