Жорж Клуни Сурия уруши ҳақида фильм суратга олади
23.12.2016 4154

   Таниқли голливуд актёри ва режиссёр Жорж Клуни Сурияда бўлаётган уруш мавзусида фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Картинада “Оқ шлемлилар” деб аталувчи кўнгиллилар гуруҳи ҳақида ҳикоя қилинади. Улар уруш ўчоқларида жароҳат олганларга ёрдам бериш билан шуғулланишади.
   Картинага Netflix компанияси томонидан суратга олинган “Оқ шлемлилар” номли ҳужжатли фильм асос бўлади. Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм “Оскар” мукофотининг “Энг яхши ҳужжатли фильм” йўналишининг шорт-листига киритилганди.
   Маълум бўлишича, Клуни ҳозирда сценарий устида ишлаяпти. Картинанинг намойиш вақти ҳозирча маълум эмас.

 

Islam-today

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217262
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24619