Ислом дини уламолари сўровномалардан норози
13.1.2017 5092

      Барчамизга маълумки, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Дунёдаги энг нуфузли киши”, “Энг яхши актёр”, “Энг яхши автомобил русуми” ва ҳоказо мавзуларда тез-тез интернет-сўровномалар ўтказиб турилади. Уламолар “Энг нуфузли киши” каби интернет-сўровномалар рўйхатига Пайғамбар алайҳиссаломнинг номлари киритилаётганига норозилик билдиришди деб хабар беради muslim.uz сайти.
     Уламолар: “Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўзи энг олий даража яъни бошқа мансаб ва мартаба билан қиёслаб бўлмайдиган нубувват билан сийлаган. Агар эътибор берсангиз, ўтказиладиган интернет-сўровномаларда, асосан, сиёсий арбоблар, актёр ва актрисалар, ҳаттоки, жаз ва реп йўналишида фаолият юритувчи шахсларни кўриш мумкин, улар қаторида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг номларини қўшиб қўйиш ножоиздир, дейишади.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217637
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649