Ҳожилар тавофи қудумни адо этишлари учун вақт белгиланди
24.8.2016 3818

    Саудия Арабистони Подшоҳлиги Тавофни адо эттириш Марказий идораси тақдим этган ушбу режа тавоф масъуллари муассасалари координация ҳайъати томонидан тасдиқланди. Унга кўра Байтуллоҳ Ҳаромда давом этаётган қурилиш ва кенгайтириш ишлари давом этаётгани сабабли, беш вақт намоздан бир соат олдин ва бир соат кейин тавоф қудум-умра адо этиш ман этилди.
   Тавофни адо эттириш Марказий идораси мудири доктор Усмон бен Бакр Қаззоз баён қилишича, ҳожилар Ал-масжид ул-ҳаромга отланишларидан олдин эҳромга кирганлари, қўл тасмалари ва кўкрак нишонларини ўзлари билан олганларига ишонч ҳосил қилиш учун марказ ходимлари томонидан яна бир марта кўриб чиқилади.
    Шу мақсадда 90 нафар муттаввиф (тавоф қилдирувчи) масъуллар штати ажратилган. Улар бир кеча-кундузда уч сменада иш олиб боришади. Муттаввифлар Маккаи мукаррамага етиб келаётган ҳожиларни белгиланган тартибга амал қилишларини назорат қилишади.

 


Жалолиддин Нуриддинов таржимаси
Макка шаҳри “Уккоз” газетаси 23 август 2016 йил

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218899
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754