Европада мусулмонлар VIII асрдаёқ яшаганлиги маълум бўлди
Археологлар Франция жанубида Европада энг қадимги ҳисобланаётган уч мусулмон киши қабрини топдилар. Олимлар қабр тахминан VIII асрга мансублигини тасдиқлашмоқда. Бу ҳолда олға сурилган фикрлар мусулмонлар Европада Ўрта асрлар давридан олдинроқ бўлганлигини исботламоқда.
Қабр мусулмон шахсларга мансуб эканлигини қуйидаги далиллар исботлайди: биринчидан, дафн этилган шахс танаси қибла томонга қаратилган; иккинчидан, DNK таҳлили бу кишилар Шимолий Африка халқига мансуб эканлигини кўрсатди, дея "PLoS One" журналининг тадқиқот натижалари бўйича эълон қилинган мақоласида тўхталиб ўтилади.
Олимларнинг фикрича, дафн этилганлар Шимолий Африка, Ўрта Осиё, Пиреней яримороли (Испания, Португалия) ҳудудларини ўз тасарруфида тутиб турган Уммавийлар халифалигининг аскарлари бўлиши мумкин.
Тарихчи ва археологлар маълумотларига кўра, мусулмонлар уч йил давомида яъни 711-йилдан - 714-йилгача Пиреней яриморолини фатҳ этишган.Бундан ташқари ўша пайтда улар Франциянинг жанубий қисмларини тобе этишган. Бироқ, 722-йилдан Европа жанубий-ғарбини мусулмонлар таъсиридан озод этиш жараёни бошланиб кўп асрлар давом этган.