Эркак билан қўл бериб сўрашмаган мусулмон аёлга фуқаролик берилмади
22.4.2018 2399

Франция ҳукумати жазоирлик аёлга фуқаролик бериш фикридан қайтди. Бунга сабаб сифатида аёлнинг ўз эътиқоди сабабидан эркак киши билан қўл бериб сўрашмагани айтилмоқда.

Франция фуқаросига турмушга чиққан муслима расмий маросимда паспортларни тантанали топширираётган ҳукумат вакили – мамлакат префектура бош котиби ва бошқа давлат хизматчилари билан қўл бериб сўрашмаган. Бу ҳолат эса “француз жамиятига киришиб кетишга лаёқатсизлик” деб баҳоланган.

LegiFrance нашрининг қайд этишича, Франция фуқаролиги миллатга, европача қадриятларга ҳурмат кўрсатган хорижликларга маҳаллийлаштириш маросими тугаганидан сўнг берилади.

Islam-today

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217590
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24645