Дунёнинг энг ночор болалари
Бугунги кунда саёрамизда 385 миллион болалар атиги 1 доллару 90 цент эвазига кун кўради. Бу ҳақда Юнисеф ва Бутунжаҳон банкининг ҳисоботида хабар берилмоқда. Мазкур рақамнинг аксарияти Африка қитъаси ҳисобига тўғри келмоқда. Ундан кейинги ўринда Жануби-шарқий Осиё минтақасида турибди.
“Биз шундай хулосага келдик: ер юзидаги энг ночор одамлар бу болалардир. Уларга жуда ҳам қийин. Хатто яшаш учун оддий қулайликлар мавжуд эмас”, дейилади ҳисоботда.
Манба: www.islam.ru