Бу йилги Ҳаж мавсумида зиёратчилардан бирининг кўзи ёриди
21.10.2016 4203

    Саудия Арабистони Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг жорий йилги Ҳаж мавсуми якунига бағишланган ҳисоботида, мавсум давомида 340102 нафардан ортиқ зиёратчига тиббий хизмат кўрсатилгани маълум қилинди. 
   Вазирлик маълумотига кўра, аксарият зиёратчилар қуёш уриши натижасида шифокорларга мурожаат қилишган. Шунингдек, айрим беморлар устида мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилган. Қувонарлиси, мавсум давомида шифокорлар ёрдамида бир нафар чақалоқ ҳам дунёга келди. 
    Эслатиб ўтамиз, жорий Ҳаж мавсумида Вазирлик томонидан 26000 нафар шифокорлар гуруҳи зиёратчилар хизматига жалб қилинган эди. Шунингдек, 177 та тез тиббий ёрдам машинаси Макка ва Мадина шаҳарлари, Арафот майдони, Муздалифа ва Мино водийсида кечаю кундуз зиёратчиларга хизмат кўрсатди.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217669
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24654