Археологлар Эфиопияда “улкан одамлар шаҳри”ни топишди
Британиялик қадимшунослар Эфиопияда сенсацион топилмага дуч келишди. Олимлар қазиш ишлари чоғида улкан одамлар истиқомат қилган қадимий манзилгоҳни топишди. Мазкур “улкан одамлар шаҳри” замонавий Харлем шаҳри ҳудудида жойлашган.
Маълумотларга кўра, у ердаги биноларнинг баландлиги ҳаддан зиёд баланд қилиб қурилган. Қолаверса, мутахассислар турли йирик ҳарсанг тошларни оддий одамлар кўтариши даргумон, деган фикрда.
Шунингдек, археологлар қазиш жараёнида XII асрга оид масжидни ҳам топишган. Олимларнинг фикрича, мазкур ибодат манзили Сомали ва Танзанияда топилган қадимий масжидларга ўхшайди.
Islam-today