Архангельскда тарихий масжид очилди
5.2.2018 3450

3 февраль куни Архангельскда тарихий масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Россия Федерацияси Мусулмонлари Диний Бошқармаси.

Архангельск четидаги татарлар шаҳарчасида жойлашган мазкур масжид илк бор 1905 йилда маҳаллий мусулмонлар томонидан ёғочдан қурилган эди. Масжидда бўлиб ўтган ёнғин туфайли масжид биноси катта талофат кўради ва 2014 йилда тарихий бинонинг асли нусхасидек қайта тикланади.

Масжиднинг очилиш маросимида Архангельск вилояти губернатори Игорь Орлов, Татаристон президенти Рустам Минниханов, “Ак-Барс” холдинг жамияти бош директори Иван Евгоров ҳамда православ ва яхудий жамиятлари вакилари иштирок этишди.

Вилоят губернатори Орлов ўз нутқида шундай деди: “Мазкур масжиднинг очилиши нафақат тарихий адолатни тиклаш, балки, келажак учун асос яратишга ҳам замин бўлади. Бу Архангельск мусулмонлари ва бошқа дин вакиллари учун улкан воқеадир. Бу маънавиятнинг туғилишидир. Унинг тарихий ва маданий қиймати тарихда қолажак”.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217292
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24623