АҚШлик мусулмонлар яҳудийларга тегишли объектларни қўриқлашга кўмак бераяпти
6.3.2017 3167

   АҚШда истиқомат қилувчи мусулмонлар яҳудийларга уларга тегишли объектларни қўриқлаш учун ўз ёрдамларини таклиф қилишди. Маълумки, яқинда номаълум безорилар яҳудийлар қабристонида бир неча қабрларни вайрон қилишган эди.
   Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, сўнгги икки ой мобайнида АҚШнинг бир неча штатларида ва Канаданинг битта провинциясида қарийб 20 марта яҳудийларга тегишли биноларга бомба ўрнатилгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатилган.
    Шу сабаб АҚШ мусулмонлар жамияти аъзолари, шунингдек, Ироқ ва Афғонистон уруши фахрийлари яҳудийлар синагоглари, маданий марказлари, мактаблар ва қабристонларни қўриқлашга ёрдам беришни таклиф этишмоқда.
    Эслатиб ўтамиз, АҚШлик мусулмонлар таҳқирланган яҳудийлар қабристонини тиклаш учун 150 минг доллар йиғиб беришган эди. Яҳудийлар ҳам, ўз навбатида, Флорида штатида ёниб кетган масжидни тиклаш учун 60 минг доллар ажратишди.


Islam-today

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218968
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98177
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45674
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758