Саудия Арабистонда илк бора араб филми намойиш этилади
20.9.2018 2620

Саудия Арабистонда кинотеатрлар очилиши рухсат берилгандан сўнг, илк маротаба араб филми намойиш этилади. Бу филм келаси пайшанба куни экранларда намойиш қилинади.

"Bedle" («Униформа») филмидаги бош ролни Мисрлик актёр Тамир Хусни ижро этган.

Ижтимоий тармоқдаги ўз аккаунтида актёр, ушбу филмнинг август ойининг сўнгги ҳафтасида Миср ва айрим араб давлатлари экранларига, 20 сентябр куни эса Саудия Арабистонида намойиш қилиниши хақида хабар қилди.

Саудия Арабистони ахборот ва маданият вазирлиги 2017 йилда қилган баёнотида кинотеатрларни очиш учун лицензиялар беришни эълон қилган ва биринчи кино 2018 йилнинг март ойида намойиш этилиши хақида қайд этиб ўтган эди.

Саудия Арабистони кинотеатрларида биринчи марта намойиш этилган кинофилм - бу Американинг "Қора пантера" филми эди. Филмнинг премераси диний сабабларга кўра филмларни оммавий намойиш қилиш тақиқланганидан кейин, 2017 йилда қурилган янги кинотеатрда бўлиб ўтган эди. Биринчи кино намойишига 600 киши ташриф буюрди, жумладан улар орасида - малика Рима бинт Бандар ва Маданият вазири Аввад Алавад бўлишган.


Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219230
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98232
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47239
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45807
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24774