2015 ЙИЛДА 1,5 МЛН КИШИ ҲАЖ ИБОДАТИНИ АДО ЭТАДИ
24.8.2015 3841

    2015 йилда муқаддас Макка шаҳри ва унинг атрофида тахминан 1,5 млн киши ҳаж ибодатини адо этади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги маълум қилди. Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, якшанба, 23 август куни қирол маслаҳатчиси, Макка маъмурий округи амири Холид ал-Фесал раҳбарлигида ҳажни ташкил этиш марказий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
   Унинг қайд этишича, 2015 йилда Маккага хориждан 1,35 млн, мамлакатнинг ички ҳудудларидан 185 минг нафар ҳожиларнинг келиши кутилмоқда. Бугунга қадар эса тахминан 100 минг киши қиролликка келиб улгурди.
    Муқаддас Макка шаҳридаги 2015 йилги ҳаж мавсуми 20 сентябрда бошланади.
    Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда 2 миллиондан зиёд зиёратчилар ҳаж ибодатини адо этган эди. Ўзбекистондан эса 2015 йилда 5,2 минг атрофидаги зиёратчи ислом динининг бешта асосий рукнидан бирини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218711
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98126
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47154
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45582
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24740