Инсоният Ерни таҳликага солмоқда
23.7.2015 4243

     Бир гуруҳ ислом олами олимлари инсониятнинг ўзи яшаб турган Заминга кўрсатаётган салбий таъсиридан хавотир билдиришиб, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш барчанинг, айниқса, молиявий имконияти юқори бўлган одамларнинг зиммасига катта масъулият юклашини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, глобал иқлим ўзгаришларида ҳам инсон омили бирламчи: “Бизга Яратган беқиёс табиий бойликларни берди ва уларнинг барчаси биз учун, роҳат-фароғатимиз учун. Бироқ биз уларни шундай исроф қилаяпмизки, ҳатто иқлим ўзгаришларига сабаб бўлаяпти..”
     Ислом оламининг энг кўзга кўринган олимларининг мулоҳазалари Иқлим ўзгаришлари бўйича декларация лойиҳасига киритилган. Лойиҳа жорий йилнинг август ойида Истамбулда ўтказиладиган йирик ислом симпозумида эълон қилиниши режалаштирилган.
     Декларацияда Бутун олам ҳукмдори дунёни мувозанати билан яратгани, инсонлар иқлим ўзгаришларига катта таъсир ўтказаётгани, шунингдек, атрофимизни ўраб турган табиатда кузатилаётган салбий ҳолатлар, ўрмонларнинг кесилиши, чўлланиш, биологик хилма-хилликнинг камайиши, океанларнинг ифлосланиши ва бошқа сув билан боғлиқ муаммоларга ҳам инсон омили сабаб экани битилган.


Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217288
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622