Қуръони каримдаги ададга оид мўъжизалар
3.8.2015 6429

     Барчамизга маълумки,Қуръони карим Аллоҳ таоло тарафидан ўзининг бандаси ва энг охирги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган ва қиёмат кунигача абадий бўлиб қоладиган мўъжизадир ва бу мўъжиза асрлар оша барчани лол қолдириб келмоқда. Унда инсон ақли заковати билан англаган ва англай олмаган мўжизалар адади беҳисобдир. Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Биз шулардан баъзи бирларини эслаб ўтмоқчимиз:

 

· Кунлар (айём) сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.

 

· Алоҳида кун (ёвм) сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.

 

· Ой (қамар) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.

 

· Ой (шаҳр) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.

 

· Имон сўзи 25 маротаба зикр қилинган, куфр ҳам 25 маротаба зикр қилинган.

 

· Дунё сўзи 115 маротаба зикр қилинган, охират ҳам 115 маротаба.

 

· Фаришталар (малоиклар) 88 маротаба зикр қилинган, шайтон ҳам 88 маротаба.

 

· Одамлар сўзи 50 маротаба зикр қилинган, Пайғамбарлар ҳам 50 маротаба.

 

· Эркаклар сўзи 24 маротаба зикр қилинган, аёллар ҳам 24 маротаба.

 

· Ҳаёт сўзи 145 маротаба зикр қилинган, ўлим сўзи ҳам 145 маротаба.

 

· Яхшилик сўзи 167 маротаба зикр қилинган, ёмонлик ҳам 167 маротаба.

 

· Осмонлар (самовот) 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.

 

· Жазо сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, мағфират сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.

 

Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.

 

М.А. Шокиров

www.muslim.uz

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217622
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649