Нодир меъморчилик намунаси бўлган 10 масжид
24.10.2015 5854

 

1. Малайзиядаги кристалл масжид

 

 

 

     Кристалл масжид Малайзиянинг Куала-Теренггану шаҳрида бунёд этилган. 2008 йилда фойдаланишга топширилган мазкур иншоот Ислом марказининг бир қисми саналади. Бино ва миноралар темирбетон конструкцияли ва кўзгули оина билан қопланган. Шу сабаб масжид кундузи қуёш нурида ялтираб кўринади, тунда эса турли рангда товланади. Қуёш нурларининг аксланиши бино ичидаги ҳарорат ва ёруғликнинг меъёрини сақлаб туришга ҳам хизмат қилади. 

 

2. Малайзиядаги темир масжид

 

 

 

     Путраджайяда жойлашган Темир масжидга Малайзиянинг 13-қироли шарафига Туанку Мизан Зайнал Обидин номи берилган ва барча қисми темирдан ишланган дунёдаги ягона масжид ҳисобланади. Қурилиш 5 йил давом этган ва 2009 йилда фойдаланишга топширилган. Масжид 24 минг одамни ўз бағрига сиғдира олади. Меҳроб деворлари 13 метр баландликка эга оинадан ишланган.

 

3. Эрондаги ёғоч масжид 

 

 

    Нишопур яқинидаги бу нодир масжиднинг барча қисми ёғочдан бунёд этилган. Иншоот қурилишига 40 тонна ёғоч ишлатилган. Масжид минораси 12 метр бўлиб, у сейсмик инжиниринг технологияси асосида қурилган ва зил-зилага бардошли. 

 

4. Малидаги Женне Буюк масжиди

 

 



     Малидаги Бани дарёси яқинида қурилган Женне Буюк масжиди дунёдаги энг йирик тупроқли иншоот саналади. Бино деворлари ҳом ғиштдан ва девор лойсувоқ қилинган. Масжид қурилиши 1907 йилда ниҳоясига етган ва у ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйҳатига киритилган. Ҳозирда масжид Малидаги энг кўп сайёхлар ташриф буюрувчи масканлардан бири саналади. Ҳар душанба куни масжид майдонида душанба бозори ташкил этилади.
   Айтиш керакки, шаҳарнинг ҳар бир фуқароси мазкур масжид қурилишига ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. Яъни ҳар йили ёғин-сочиндан сўнг масжид таъмирталаб бўлади. Баҳор чоғида ўтказиладиган бу таъмирлаш тадбири мусулмонлар учун ўзига хос анъанавий байрам тарзда ўтади.

 

5. Ганадаги Ларабанга масжиди

 

   

     Ларабанга масжиди маҳаллий ахолининг фахру ғурури. У Гананинг шимолий қисмидаги қишлоқда жойлашган. Масжиднинг қурилиши XV асрнинг биринчи ярмида бошланган ва у «Ғарбий Африка Маккаси» деб аталади. Афсоналарга кўра, Ларабанга мусулмон савдогари Айюб томонидан қурдирилган. Савдогар бир кеча ўша манзилда тунайди ва тушида тунаган нуқтасида масжид қуриши кераклиги аён бўлади. Эрталаб уйғонса, масжид пойдевори қурилган экан...

 

6. Австралиядаги Марри масжиди

 

 

     Австралиянинг жанубий қисмидаги Марри масжидини 1882 нафар афғон мигранти бунёд этган ва у Австралия қитъасида илк масжид саналади. 2003 йилда афғон жамияти Марри қадимий масжидини реконструкция қилди.

 

7. Хитойдаги Сиань бош масжиди 

 

 

 

    Сиан масжиди Сиан провинциясидаги энг қадимий масжидларидан биридир. Бундан ташқари у Хитойдаги энг йирик 4 масжиддан бири ҳисобланади. Масжид XIV асрда денгизчи Чжэн Хэ маблағи эвазига бунёд этилган. Меъморчилик ечими ўзига хос ва бошқа масжидларга мутлақо ўхшамайди. Бино хитой ва мусулмон меъморчилиги анъаналарини ўзида жамлаган. 

 

8. Ироқнинг Саммара шаҳридаги Улкан масжид

 

 

   Ироқнинг Саммара шаҳрида қурилган айлана шаклидаги бу бино дунёнинг энг улкан масжидларидан бири ҳисобланади. Баланд минорани 848–852 йилларда Аббосийлар сулоласи вакили ал-Мутавакил қурдириган. Конусни ёдга соладиган айлана иншоотнинг баландлиги 52 метр.

 

9. Туркиядаги Бурса масжиди

 

 

 

      Бурса шаҳридаги Улу-Жами деб номланувчи масжид энг йирик бинолардан биридир. Салжуқий услубидаги мазкур масжид 1396-1400 йилларда Султон Боязид I фармойишига биноан бунёд этилган. Масжидни 20 та қубба ва 2 та минора қуршаб олган. Шунингдек, бино ичида фаввора ҳам мавжуд.

 

10. Туркиядаги Шакирин масжиди

 

 

 

      Мазкур масжид Туркия замонавий меъморчилигининг ноёб намунасидир. Мусулмонлар ибодат маскани 2009 йилда бунёд этилган. Масжид ичида тилла суви юритилган феруза меҳроб ва томаётган томчи таассуротини уйғотувчи ноёб оинали қандиллар бор. Бино қурилишида турклардан ташқари британия ва хитойлик мутахассислар ҳам иштирок этган.

 

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217285
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622