Муслима қизлар ўртасида бўлиб ўтадиган “Дунё гўзали” танлови
21.7.2015 5347

    Муслималар ўртасида бўлиб ўтадиган гўзаллик танлови, бошқа бирорта шу йўналишдаги танловларга ўхшамайди. Бу ерда ички кийимлар ўрнига хижобларни, рақслар ўрнига диндорликни ҳамда юлдузлардан иборат ҳакамлар ҳайъяти ўрнига эса етим болаларни учратиш мумкин. Иштирокчилар финалга қадар икки ҳафта мобайнида ҳар куни саҳарлаб туриб олишади: безанишади, чиройли кийимларини кийишади ва албатта, беш вақт ибодатларини ҳам унутишмайди.
     Аслида бу танлов муслималарнинг услуб ва нафисликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади, аммо унга уларнинг ўзига хос фазилатлари ва ҳамдардликларини аниқлаш шартлари ҳам қўшилган. Танловда иштирок этаётган муслималар орасида докторлар, муҳандислар, ўқитувчилар бор; улар Қуръондан парча ўқишади, у ҳақда тадаббур қилишади, ҳалол ва ҳаром масалалар борасида фикр алмашишади.
      “Дунё муслималари гўзали” (Miss World Muslimah) — ҳар йили мусулмонлар зич яшайдиган мамлакат — Индонезияда бутунжаҳон муслималари ўртасида бўлиб ўтадиган танловдир. Аммо бу танлов шу йўналишдаги бошқа танловлардан тубдан фарқ қилади. Бу ерда ташқи гўзалликка аҳамият қаратилмайди, муслималарнинг Ислом, жамият ва инсоният тараққиётига қўшаётган ҳиссалари инобатга олинади. Тадбир ташкилотчиси Бутунжаҳон муслималари фонди ҳисобланиб, у ер юзидаги муслималарга кўмак бериб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ҳамда ночор ҳаёт кечирувчи муслималарни моддий томондан таъминлайди.
     Танловдан мақсад — ёш муслималар орасида яхши таассурот қолдириш. Кўпчилик танловда қатнашиш истагида ўз ишларидан ҳам воз кечишаяпти. “Мисс муслима”ни ҳакамлар ҳайъяти юзлаб муслималар орасидан танлаб олишади.
      2014 йилда улар “Тунис гўзали”ни ғолиб, деб топишди. Ғолиба Макка зиёратига бориш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан ташқари унга тилла соат, Жанубий Кореа саёҳатига йўлланма ҳамда 10 000 АҚШ долларига тенг динор беришди.

 

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.

Манба: Kun.uz

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217598
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24645