Саволлар ва жавоблар
Узлатнинг моҳияти нима? 26.11.2015
5812

Ассалому алайкум. Ал-Азҳар жомеасининг Шарийъат куллиясини тамомлаган, диний хизматлар билан шуғулланаётган асли ўзбекистонлик Содиқжон Юсуф домланинг аудио дарсларини эшитдим. Яқинда у кишининг Шариат мақсадлари мавзусидаги дарсларини тинглаб, кўп фойдалар олдим. Лекин бир масала мени ўйлантириб қўйди. У киши билан боғланиш имконияти бўлмагани сабаб шу масалада сиз азизларга мурожаат қилишни лозим топдим. Айтишларича, Аҳмад Яссавий ҳазратларининг ҳикматларида у зотнинг 63 ёшида ер остига кириб кетганликлари ёзилган. Мисол учун: Олтмиш учда нидо келди, қул, ерга кир, Ҳам жонинг мен, жононинг мен, жонингни бер, Ҳу шамширин қўлга олиб нафсингни қир, Биру борим, дийдорингни кўрарманму? Яна шундай келади: Пири муғон Ҳақ Мустафо бешак, билинг, Қайда борсанг васфин айтиб, таъзим қилинг. Дуруд айтиб, Мустафоға уммат бўлинг, Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга. У киши дарсда Яссавийнинг бу иши шариатнинг мақсадларига тўғри келмаслигини тушунтирди. Яъни, биргина жумани узрсиз тарк қилиш қандай оқибатларга олиб келади, ер остига узлат қилиб кириб кетишда Аллоҳнинг қанча-қанча фарзларини бажаришга имкон бўлмайди. Бундай чилла ўтиришлар шариат мақсадларига тамомила зид эканлигини тушунтирди. Устоз, Аҳмад Яссавий ҳазратларининг мана шу ишларини уламоларимиз қандай баҳолашади? Умуман олганда, узлатнинг қоида ва кўрсатмалари қандай бўлиши керак?

Хўроз тожидан қон чиқариш керакми? 23.11.2015
4568

Бир мулла бобомиз опамга Қуръон сураларидан дам солиб, дуо қилганидан кейин ўша опамни қаттиқ қўрққанлигини, уни товуқ билан қонлаш кераклигини айтди. Яъни, товуқнинг бошидаги қизил тожидан қон олиб юзига ва оёқларига суртиш керак, деди. Ўша қонлаш бор нарсами?

Аёллар қабристонга бориши мумкин эмасми? 09.11.2015
7347

Ассалому алайкум. Мен аёлларнинг қабристонга бориши мумкин эмас, деб эшитдим. Бу ҳақида саҳиҳ ҳадис борми? Қори ака, мана шу масалада тўхталиб ўтсангиз!

Кимларга дам солдириш мумкин? 02.11.2015
6404

Aссалому алайкум. Дам солдириш ҳақида бир саволим бор эди: домлага борганимда, заъфарон деган ўсимлик бор экан, Маккадан олиб келинган. Ўшанда Ёсин сурасидан битта мубин ёзиб устига озгина сув қуйиб, 2-3 марта ичираркан. Бу табиий фойдали гиёҳ. Ёсин сурасидан ўқиб дам соларкан. Қўлимга тасбеҳ бериб, 3 та жойидан тутиб нима ниятингиз бўлса, ичингизда айтин, менга айтманг, ҳақингизга Худодан сўраб дуо қиламан, деди. Кейин тасбеҳ билан 2-3 марта урди. Дам солингандан кейин инсон ўзида қандайдир енгилликни ҳис қиладими? Дам соладиган инсон сизга биров ёмонлик қилаётганини ёки қилмоқчилигини билиши мумкинми? Ушбу хатти-ҳаракатлар ҳақида шариат нима дейди? Жавобиз учун олдиндан раҳмат!

Асмоул ҳуснанинг қандай фазилати бор? 01.11.2015
4806

Ассалому алайкум, устоз. Аҳволингиз яхшими? Мен ҳозир Аллоҳнинг тўқсон тўққизта гўзал исмларини ёдлаяпман. Унинг фазилати қандай? Шу исмларни ўқиб дам солса бўладими? Ҳақимга дуо қилинг, Аллоҳ Исломда собитқадам қилсин!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218709
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98126
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47153
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45580
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Узлатнинг моҳияти нима? 26.11.2015

Ассалому алайкум. Ал-Азҳар жомеасининг Шарийъат куллиясини тамомлаган, диний хизматлар билан шуғулланаётган асли ўзбекистонлик Содиқжон Юсуф домланинг аудио дарсларини эшитдим. Яқинда у кишининг Шариат мақсадлари мавзусидаги дарсларини тинглаб, кўп фойдалар олдим. Лекин бир масала мени ўйлантириб қўйди. У киши билан боғланиш имконияти бўлмагани сабаб шу масалада сиз азизларга мурожаат қилишни лозим топдим. Айтишларича, Аҳмад Яссавий ҳазратларининг ҳикматларида у зотнинг 63 ёшида ер остига кириб кетганликлари ёзилган. Мисол учун: Олтмиш учда нидо келди, қул, ерга кир, Ҳам жонинг мен, жононинг мен, жонингни бер, Ҳу шамширин қўлга олиб нафсингни қир, Биру борим, дийдорингни кўрарманму? Яна шундай келади: Пири муғон Ҳақ Мустафо бешак, билинг, Қайда борсанг васфин айтиб, таъзим қилинг. Дуруд айтиб, Мустафоға уммат бўлинг, Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга. У киши дарсда Яссавийнинг бу иши шариатнинг мақсадларига тўғри келмаслигини тушунтирди. Яъни, биргина жумани узрсиз тарк қилиш қандай оқибатларга олиб келади, ер остига узлат қилиб кириб кетишда Аллоҳнинг қанча-қанча фарзларини бажаришга имкон бўлмайди. Бундай чилла ўтиришлар шариат мақсадларига тамомила зид эканлигини тушунтирди. Устоз, Аҳмад Яссавий ҳазратларининг мана шу ишларини уламоларимиз қандай баҳолашади? Умуман олганда, узлатнинг қоида ва кўрсатмалари қандай бўлиши керак?

5812
  • Хўроз тожидан қон чиқариш керакми? 23.11.2015

    Бир мулла бобомиз опамга Қуръон сураларидан дам солиб, дуо қилганидан кейин ўша опамни қаттиқ қўрққанлигини, уни товуқ билан қонлаш кераклигини айтди. Яъни, товуқнинг бошидаги қизил тожидан қон олиб юзига ва оёқларига суртиш керак, деди. Ўша қонлаш бор нарсами?

    4568
  • Аёллар қабристонга бориши мумкин эмасми? 09.11.2015

    Ассалому алайкум. Мен аёлларнинг қабристонга бориши мумкин эмас, деб эшитдим. Бу ҳақида саҳиҳ ҳадис борми? Қори ака, мана шу масалада тўхталиб ўтсангиз!

    7347
  • Кимларга дам солдириш мумкин? 02.11.2015