Виждонимга қулоқ тутганимдан бахтиёрман
19.10.2015 4482

    2012 йилнинг декабр ойида Наварра шаҳрида енгил атлетика бўйича муҳим мусобақалар бўлиб ўтди. Ютуққа катта миқдордаги пул мукофоти қўйилди. Мусобақаларда дунёнинг энг кучли спортчилари, жумладан, Лондондаги Олимпиада ўйинларида 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича бронза медали совриндори кениялик Абал Мутаи ҳам иштирок этди. У барча саралаш баҳсларида ишонч билан ғалаба қозониб, финалга қадар етиб келди. Финалда финиш чизиғига чамаси ўн метрлар қолганда, масофани тўла босиб ўтдим, деб ўйлаб тўхтаб қолди ва мухлисларга қараб қарсак чала бошлади. Мутаи трибунадан испан тилида финиш чизиғига яна ўн метр борлиги ҳақида янграётган қичқириқларга эътибор бермасди.
  Унинг ортидан испаниялик Иван Фернандес Анайя изма-из таъқиб қилиб келарди. Анайя кениялик спортчидан бемалол ўтиб кетиб, мусобақа ғолибига айланиши мумкин эди. Аммо бунинг ўрнига... Мутаини елкасидан итариб, қўли билан финиш чизиғигача масофа борлигига ишора қилди. Испаниялик спортчи ғалаба қозониш имкониятини кўкка совуриб, кениялик рақибини финишга деярли олиб келди, қувиб ўтмади.
    Мусобақа тугагач, Иван Фернандес Анайядан “Ғалаба қозонишни истамадингизми?” деб сўрашди. 24 ёшли спортчи: “Йўқ, ғолиб бўлишни жудаям истагандим. Бироқ агар Испания термаси таркибида Европа чемпионатига бериладиган йўлланма бўлганда ҳам, шу йўлни тутардим. Чунки мен ғалабага ҳақли эмасдим. Орамиздаги масофа узоқ, агар Мутаи хато қилмаса, уни қувиб ўтиш имконим йўқ эди. Мен учун олтин медалдан кўра ўзлигимни сақлаб қолиш муҳим. Мен шундай қилганимдан, виждон амрига қулоқ тутганимдан бахтиёрман”.

 


Шоакмал тайёрлади.
“Ирфон” тақвимининг 2013 йил 2-сонидан олинди.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218796
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98147
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47167
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45621
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24744