Қуръон сабаб ҳаётим изига тушди...
1.6.2018 3123

Мен ўз ҳаётимни кўз-кўз қилишни ёқтирмайман, шу сабаб шахсимни танитмасликка қарор қилдим. Балки, менинг камтаргина тажрибам кимгадир дунё ва охират хаёти учун ибрат бўлар, деб ўйлайман. Кўпчилигимиз Қуръон сураларини ўқиймиз, лекин ундаги оятлар маъносини англамаймиз, уларни хаётимизга татбиқ қилмаймиз. Шу қаторда мен ҳам Қуръоннинг сураларини ўқирдим, лекин улар бўғзимдан нарига ўтмас, қалбим тубига етиб бормасди.

Менинг касбим ҳайдовчилик – маршрут қатнов транспорти ҳайдовчиси. Ўтроқ ҳаёт тарзи, кам ҳаракатлилик, куни бўйи давом этадиган асаббузарликлар, булар касбимнинг энг асосий хусусиятлари. Турли одамлар билан муомала қилишнинг ўзи мураккаб вазифа, йўлларда юзага келадиган муаммолар сабаб вазиятнинг кескинлашиши эса алоҳида ҳикоя деса ҳам бўлади. Жойидан қимирлаши мумкин бўлмаган ҳайдовчи учун асабларни тинчлантиришнинг энг яхши усули, тушунганингиздек бирор нарса еб олиш. Бунинг оқибатида эса вазним кун сайин эмас, соат сайин ошиб борарди. Тўғрисини айтганда, мен ўз касбимдан нафратланар эдим, унга фақатгина оиламни боқишнинг ягона чораси бўлгани учунгина ўзимни мажбурлаб ишга чиқар эдим. Уй-жой тўлови, коммунал солиқлар ва рўзғор ҳаражатлари – топган пулим шуларни қоплашга базўр етарди. Аёлим уй бекаси. У ҳам куни билан уй рўзғор ташвишлари билан ҳалак. Мендан кам меҳнат қилмаса-да, бунинг учун маош олмайди.

Кунлар ўтар экан менинг ягона орзуим - кутилмаган жойдан бойлик келиши, сарфлаётган маблағимнинг ҳисобини тийингача ҳисоб-китоб қилмаслик бўлиб қолди. Лекин афсуски, вақт ўтиб борар, ҳеч қаердан “мана сенга” деб ичи бойликка тўла қоп келгани йўқ. Мана шундай кунларнинг бирида мен Қуръон энг яхши чора эканини англадим. Қуръондаги Раъд сурасининг  11 – оятини  “Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас” калималарини ўқир эканман, қалбимнинг туб-тубидан ўзимни ўнглаш, ҳаётимни изига солиш ўзимдан бошланиши лозимлигини англадим.

Кўп йиллик тажрибамни таҳлил қилиб кўргач, энг аввало, вақтни қадрлашни ўргандим. Менинг иш вақтим жадвал асосида. Тўғри, айрим бекатлардаги кутилмаган ҳолатларни ҳисобга олмаса, қачон ва қаерда ҳаракатланишим аниқ. Бошқа диндаги ҳайдовчилардан фарқли, мен танаффус вақтида тушлик қилишдан ташқари, намоз ўқиб олишга ва ёд олган сураларимни такрорлаб олишга улгуришим лозим. Янги оятларни ёд олиш эса дам олиш кунига қолдирилади. Вақт зиқ бўлса, очлик ҳам сезилмас экан, табиийки камроқ овқатланиш ҳисобига аста-секин вазним меъёрига кела бошлади. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, мен ўз касбимдаги ижобий томонларни кўра бошладим. Овқатни камроқ истеъмол қилишим натижасида, таҳоратни ҳар сафар енгиламайдиган бўлдим. Бекат охиридаги 8 зинапоя мен учун кардио тренажёр вазифасини ўтайдиган бўлди. 5-6 дақиқа шуғулланишим нафас олиш тизимини меъёрлаштираётганини ҳис қилдим.

Мана шу тарзда, Аллоҳ менинг ҳаётимни яхши томонга ўзгартирди. Ташқаридан қараганда, ҳеч нарса ўзгармагандек. Лекин менинг ўз касбимга муносабатим тубдан ўзгарди. Ундаги ҳар бир ҳолатдан ўзим учун ижобий фойда олишга интила бошладим. Тўғри, касбимни жуда яхши кўриб қолдим, дея олмайман, лекин энди ишга чиқиш мен учун бир саргузаштдек, фойда манбаидек туюла бошлади. Ишга бажону дил чиқа бошладим. Йўлларда йўловчилар билан юзага келадиган кўнглсизликларга эса,  Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам каби мулойимлик ва сабр билан муносабатда бўлишни ўргандим. Қуръоннинг мана шу биргина ояти, менинг оғир ва азобли ҳаётимни гўзал ва маъноли ҳаётга айлантирди.

Сўзим якунида шуни айтмоқчиманки, азиз ўқувчилар Аллоҳнинг марҳаматини сўрашдан уялманг ва ҳеч ҳам тўхтаманг. Иншаллоҳ, албатта бир кун натижасини кўрасиз, кўрганда ҳам ўзингиз кутмаган ҳолда, аъло шаклда кўражаксиз.

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218974
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98179
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758